Геологик хариталар ва кесимлартузиш усуллари

Бугун 08 август 2018 йил 4 жуфтликда, институтимизнинг Г ўқув биноси 512 аудиториясида Гидрология ва гидрогеология кафедраси ассистенти Рўзиев Илхомжон Махмудович “Геологик хариталар ва кесимлар тузиш усуллари” мавзусида Сув хўжалиги мелиорация йўналиши 2 босқич талабаларига “Очиқ амалий машғулот” ўтказди.

Машғулотга Гидрология ва гидрогеология кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўқув-услубий бошқарма методистлари ташриф буюришди.

Ўқитувчи талабаларни кичик гуруҳларга бўлиб, ўзлари мустақил ишлашлари учун йўналишлар берди ҳамда ҳар бир гуруҳда кетаётган жараённи назорат қилиб борди. Гуруҳларга берилган топшириқларда вазифалар билан биргаликда қуйидаги тушинчалар ҳам келтирилган:

Геологик харита деб ер юзига чиққан тоғ жинсларини горизонтал юзада кичрайтирилган масштабда шартли белгиларда, индексларда, рангларда, таркибини, ёшини, ётиш шароитини, тарқалиш майдонларини график усулда тавсифловчи тархга чизмага айтилади. Геологик харита, ер қобиғини юза қисмининг геологик тузилиши хақида тушунча беради. Ернинг ички қисми тузулишини эса, геологик кесим акс эттиради.

Талабалар кичик гуруҳларда ишлаш жараёнида ҳам ўзлари мустақил ўрганишди, ҳариталар билан ишлашди ва баҳоландилар.

дарс сўнгида кузатувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Очиқ амалий машғулотга ажратилган вақт жуда мазмунли, қизиқарли ҳамда эсда қоларли бўлди десак янглишмаймиз.

 

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти.