Давлат дастури  - ёшлар нигоҳида

Жорий йилниниг 5-февраль куни 4-сонли ТТЖ да “Профессионал таълим ва жисмоний маданият” кафедраси доценти в.б. Дурдона Мустафоева ва ТТЖ тарбиячиси Исакулова Наргиза бошчилигида талаба қизлар билан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат  дастури доирасида  давра сухбати олиб борилди. Сухбатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да амалга ошириши лозим бўлган масалалар билан таништириб ўтилди.

Бундан ташқари талабаларга давлат раҳбари ва ҳукуматнинг қабул қилаётган қарорларининг институтимиздаги ижросининг шаффофлиги ва адолатлилигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва натижаларини аҳолига етказиб боришга қаратилган “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” мавзусида хам маълумотлар бериб ўтилди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати