Пойтахтнинг эътиборга молик жойларига саёҳат
“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетининг 1 курс 101-гуруҳ талабаларини “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Т.Байзаков бошчилигида ҳар ҳафтанинг шанба куни анъанага айланиб қолган 5+1 тизими бўйича Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларини экскурсия қилишди. Бу сафаргиси Тошкент шаҳрининг маркази бўлган Мустақиллик майдони бўлди. У ерда талабалар пойтахтимизнинг энг чиройли жойларини томоша қилиб, шу билан биргаликда Мотамсаро она ҳайкалига боришди. Гуруҳ мураббийси Т.Байзаков талабаларга Мотамсаро она ҳайкали ва мустақиллик майдони ҳақида кўплаб маълумотлар беришди.
Ушбу экскурсия талабаларга кўплаб маълумотларга эга бўлишди ва Ватанимиз қанчалик чиройли ҳамда кўплаб тарихларга эга эканлигини тушунишди. Талабалар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга гуруҳ мураббийси Т.Байзаков томонидан етарлича жавоблар олишди. Бундан ташқари Т.Байзаков гурухдаги қизларни кириб келаётган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан самимий табириклашди.
“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Ў.Халиқназаров ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати