Ўзимиз ва ўзгалар ҳаётига масъулмиз
Одамзот маъқул ва номаъқул, мақбул ва номақбул нарсаларни ажрата олмаслиги, била туриб риоя этмаслиги эса жаҳолатгина эмас, балки кулфатдир. Ўз саломатлигининг қадрига етмаганлар ҳақида ҳам шуларни айтиш мумкин. Зероки, инсон ҳаёти ҳар нарсадан азиздир. 2021 йил 5 март куни "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультетининг ижарада яшовчи 95 нафар талабаларига ҳаёт хавфсизлигининг энг зурурий қоидалари бўйича 4 соатлик курс ташкил этилди.
Маърузалар доирасида меҳнат, ўқиш, хонадонда ва жамоат жойларида инсон учун хавфли омиллар, вазиятлар ва улардан қандай ҳимояланиш лозимлиги тўғрисида ўта фойдали маълумотлар берилди. Дарслар жуда жонли, савол - жавобларга бой тарзда ўтди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати