Байраминги муборак бўлсин азиз аёллар
Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокат киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўтабар оналаримиз, мунис опа- сингилларимиздир. Шу сабали ҳам 8-мартни айнан Аёлларимиз куни яъни Ҳалқаро хотин-кизлар куни деб, кенг нишонлаймиз. Ушбу байрам бугун нафақат юртимизда, балки дунёнинг барча бурчакларида жуда кенг нишонланмоқда. Ер ресурсларини бошқариш факультети талаба-ёшлари эрта тонгдан факультет ёшлар иттфоқи ҳам фаол талаба –ёшларимиз, факультет профессор-ўқитувчиларимиз 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан факультетимизнинг барча аёл ва дилбар қизларимизни байрам табриги сифатида кутиб олишди.
Шу билан бирга институтимизни илмий ишлар ва иноватциялар буйича проректоримиз Т.Султонов факуьтет аёл укитувчиларни табриклаш учун факултетимизга ташриф буюрдилар ва барча аёлларимизни фаолияти давомида табрикладилар. Чиндан ҳам аёлларимизнинг оилада тутган ўрни беқиёс. Оқила гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар. Улуғ донишмандлар Ватанга энг муносиб таъриф излаганда, уни Она сиймосига қиёс этганларида катта маъно бор.
Дунёда «муқаддас» деган сўзга энг муносиб зот ҳам – Онадир. Шунингдек факультетимизда йиллар мобайнида ишлаб, хозирги кунда набиралари қуршовида қарилик гаштини сураётган бир қатор устозларимизни ҳам байрам муносабати билан хонадонларига ташрифлар қилинди. Дарҳақиқат, Онани аёлларни эъзозлаш– бизнинг миллатимиз, халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Чунки аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни Ватанимизни эъзозлаган бўламиз. Яна бир бор барча аёлларимизни байрамлари билан табриклаймиз.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати