Китоб - тафаккур қаноти
Китоб инсоният ижодиётининг чинакам ҳайратланарли ва эътиборга лойиқ кўринишидир. Китобларда кечмиш замонларнинг ақл-идроки яшайди. Инсоният яратган, қайта-қайта ўйлаб кўрган ва у эришган нарсаларнинг бари - худди сеҳрли сандиқдай китоблар саҳифасида сақланиб қолган. 05.03.2021 йилда 4 - ТТЖда ўтказилган тадбир айнан шу жумлалар билан бошланди.
Тадбирни Гидрология ва гидрогеология кафедраси профессор-ўқитувчилари ташкиллаштирди. Тадбирда кафедра мудири Д.В.Назаралиев сўзга чиқиб китоб инсон моддий ва маънавий таъминотчиси эканлигини, китоб фикрлаш қобилиятимизни ҳаракатга келтирувчи ихчамгина қуроллиги, у ақлий танбаллигимиз билан курашишимизда бизга кўмаклашувчи тафаккур қуввати эканлиги ҳақида айтиб ўтилди. Тадбир давомида ўз фикр-мулоҳазалари билан актив иштирок этган талабалар рағбатлантирилди.
"Гидрология ва гидрогеология" кафедраси ўқитувчиси Қ.Ш.Эшқуватов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати