Кураш - фахр-у ифтихорим

Миллий курашимизнинг спорт тури сифатидаги оламшумул роли бугунги кунда кенг шуҳрат ёйгани рост. Чапдастик, чаққонлик ва абжирлик сингари сифатлари билан дунё мамлакатларининг ишончини қозонибгина қолмай, балки халқаро спорт терминологиясига янги атамаларнинг кириб келишига сабаб бўлгани қувонарлидир. Ёнбош, чала, ғирром тушунчалар атамаси кенг қўлланилмоқда.

2021 йил 4-5 март кунлари факультетлараро талаба-ёшлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича “Кураш-ФАХРИМ, ҒУРУРИМ” шиори остида “Ректор кубоги” учун 60, 66, 73, 81, 90, +90 вазнлар бўйича жами 6 нафар ГМ, ГТҚ, ҚСХЭТ, ҚХМ, ЕРБ, СХТЭБ факультетлари ўртасида кўтаринки руҳда муросасиз беллашув ўтказилди. Умумжамоа медаллар ҳисобида натижалар қуйидагича аниқланди:

1-ўринни ҚСХЭТ факультети терма жамоаси 2та олтин, 1та кумуш, 1та бронза медалларини  қўлга киритиб “Ректор кубоги” ғолиби бўлдилар.

ЕРБ факультети терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш медалларини  қўлга киритиб  2-ўринни эгаллашди.

ГМ факультети терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалларини қўлга киритиб фахрли 3-ўринни эгаллашдилар.

Доимий омад ва муваффақиятлар жамоаларга ёр бўлишини тилаб қоламиз.

 

“Профессионал таълим ва жисмоний маданият” кафедраси катта ўқитувчиси М.Норқобилов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати