Ҳамкорлик самаралари
Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Бироқ уларнинг энг асосийларидан бири шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлоддир. Бугун "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг профессор-ўқитувчилари, жумладан А.Бобожонов, С.Шарипов, Н.Миржалолов факультет декани Ш.Нарбаев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ташаббуси билан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 320-мактабга ташриф буюришди.
Улар мактаб ўқувчилари ўртасида “Юртимиз келажаги ёшлар қўлида” мавзусидаги навбатдаги учрашувни ўтказишди. Унда бугунги кунда бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад биздан кейин ўсиб келаётган, таълим олаётган ўқувчи-ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, керакли вақтда уларни тўғри йўлга йўналтириш бу бизнинг олдимизга қўйган энг олий мақсадларимиздан бири эканлиги, хусусида шунингдек, бу болажонларни ҳимоя қилиш, уларнинг маънавий-маърифий, тарбиявий камолотида бундай ҳамкорликнинг аҳамияти жуда катта эканлиги тўғрисида профессор-ўқитувчиларимиз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ёшларимиздан ҳар бир ўтган вақтидан унумли фойдаланишлари, келажакка янгича нигоҳ билан қарашлари, янгидан янги ғоялар, изланишлар олиб боришлари, комил инсон бўлиб, улғайишлари талаб этилади дея ўз тавсияларни бериб ўтишди.
Дарҳақиқат, билимли, доно, тарихимизни билган ўғил-қизларимиз, оилада ҳам жамиятда ҳам ўз ўрнини топа олади. Шунингдек, тадбир сўнгида факультетни ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова бошланғич синф ўқувчиларни ҳар бирига институтимиз томонидан эсдалик учун қизиқарли эртак-китоблардан совға қилди.
ЕРБ факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов