Руҳиятшунос билан учрашув
Институтимизнинг 2-талабалар турар жойида 4-қават қизлари билан тарбиячи - педагог А.Хаитова ва Д. Сагдуллаевалар ташаббуси билан институт психологи М. Муҳамедова билан ҳамкорликда психологик тренинг ўтказилди. Тренинг “Стресс ва унинг салбий эмотсияларни бошқариш” мавзуида бўлди.
Танишув (исмга мос хусусият танлаш) дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш “Қаламлар ўйини, самолёт ва шарлар ўйини орқали талаба қизларни бир-бирига бўлган меҳрини янада оширишга ундади”. Психолог М.Камолхоновна билан ўтказилган ушбу тренинг қизларда таассурот қолдирди. Бу психолог ўйинлар орқали талаба қизларимиз барча ғам ташвишларини унутиб болаларча беғуборлик оламига шўнғиди. Ушбу тадбирда бирор бир иштирокчи эътибордан четда қолмади. Дастур сўнггида СХТЕБ талабаси Г. Қўчқорова ва тарбиячи – педагог А.Хаитова миннатдорчилик билдириб, бу каби давра суҳбатлари ва психологиг тренинглар тез-тез ўтқазилиб турилса мақсадга мувофиқ экани ҳақида та'кидлаб ўтишди.
2-ТТЖ тарбиячи педагоги Хаитова Азиза ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов