Самарқандга сайр-у саёҳат

“Ер ресурсларини бошқариш ” факультети 207 - гуруҳ талабалари жорий йилнинг 7 аррель куни кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига азиз қадамжоларни зиёрат қилиш мақсадида саёҳат уюштиришди. Талабалар Самарқанд шаҳрига ташриф чоғида бой тарихимиз, такрорланмас маданий меросларимиз билан ҳам танишиб, тарих билан юзлашишди. Самарқанд шаҳридаги ҳар бир муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, буюк аждодларимиз қудрати, шон-шарафига яна бир карра гувоҳ бўлишди. Бу сафар талабаларда катта таассурот қолдирганлигини уларнинг юз-у кўзларидан ҳам билиш мумкин эди.

“Давлат кадастрлари” кафедраси стажёр-ўқитувчиси Ж.А.Кубаев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов