Келажакка қадам бугундан бошланади

Жорий йилнинг 9 апрель куни КХМ факультети 306-307 гуруҳ талабалари билан институт психологи М.К. Мухамедова иштирокида “Келажагинг ўз қўлингда” номли давра суҳбати ва тренинг ташкил этилди. Тадбирда гуруҳ кураторлари Н. Холиқова, Н. Ашуров ва 306-307 гуруҳ талабалари иштирок этишди.

Давра суҳбати қизғин баҳс-мунозаралар билан ўтказилди. Давра суҳбат тингловчиларининг мавзуга доир ва ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан берган саволларига М.К. Мухамедова аниқ ва кенг қамровли  тушунчалар берди. Тадбир “Институтда ўқишимга сабаб.....”, “Ўқиш маҳалида менинг кайфиятим.....”, “Келажакда – мен” ва “Қуёш” каби тренинг машғулотлари билан давом эттирилди.

Тренинг дастурда барча талабалар фаол қатнашишди, айниқса 307 гуруҳ талабаси Яхшимова Гулжаҳон, Каримова Гулруҳ, Исоқов Рашидлар жуда фаол қатнашишди. Айниқса Яхшимова Гулжаҳон талабалар ичида ёши катта бўлганлиги туфайли ўз ҳаётий тажрибалари билан талабаларга ўрнак бўлди. Дастур қизғин тарзда ўз якунига етди.

 

Институт психологи М.К. Мухамедова ахбороти.
 ТИҚХММИ матбуот хизмати