Фаровон ҳаёт қанчалик бебаҳо неъмат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг ҳудудида “Шон-шараф” давлат музейи бунёд этилган эди.
- Бунёд этилган “Ғалаба боғи” Ўзбекистон халқи Иккинчи жаҳон урушида ғалабани таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини, жасоратини бор кўлами билан кўрсатиб берадиган яхлит мажмуага айланди.
Шу мақсадда жорий йилнинг 9 июн куни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетининг 1-курс 110-гурух талабалари, гурух мураббийи А.Бозорбоев билан “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар.
“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрган талаба ёшларимизнинг бу ердаги экспонатларни кўриб қалби ҳаяжонга тўлди. Бу мажмуа талаба ёшларимизга тинчлик-осойишталик, фаровон ҳаёт қанчалик бебаҳо неъмат эканлигини, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш муқаддас бурч эканлигига яна бир бор иқрор бўлиб қайтишди.
ЁБИБ декан муовини К.Усмонов
ТИҚХММИ матбуот хизмати