Дала тажрибаларидаги фаолият

"Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари" кафедраси мудири техника фанлари доктори, профессор Бакиев Машариф Рўзметович ва доцент Қаҳҳоров Ўктам Абдурахимовичлар ПСКОМ Гидроэлектростанцияси тўғонининг қурилишида грунтларни зичлаш жараёни бўйича олиб борилаётган дала тажрибаларида иштирок этишмоқда. Дала тажриба ишлари тегишли меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Институтимиз етакчи олимларининг ана шундай реал объектлардаги дала тажрибалари ҳамда лойиҳалаш-қурилиш ишларида жалб этилиши фан-таълим-ишлаб чиқаришнинг интеграциялашувини таъминлашда муҳим қадамдир!

ТИҚХММИ матбуот хизмати