Англияда чоп этиладиган “QS Global Education News” номли нуфузли журналда илк бор Ўзбекистон олий таълим муассасаси тўғрисида мақола чоп этилди
Quacquarelli Symonds (QS) халқаро рейтинг агентлигининг QS-GEN (Global Education News) хабарномасининг 1-сонида “TIIAME only Uzbek institution represented in QS EECA rankings (TIQXMMI - QS EECA reytingidan joy olgan O‘zbekistonning yagona instituti)” сарлавҳаси остида Тошкент ирригация ва қишлоқхўжалигини механизациялаш мухандислари институти (ТИҚХММИ) эришаётган натижалар тўғрисида мақолани чоп этилиши Ўзбекистон ОТМлари учун юксак эътироф бўлди. Мана иккинчи йилдирки ТИҚХММИ дунё университетлари рейтингларини баҳоловчи халқаро рейтинг агентликлари эътирофида. 2019 йилда эришилган юқори натижа Ўзбек ОТМлари тарихида Quacquarelli Symonds (QS) халқаро рейтинг агентлигининг Ривожлараётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари рейтингида 301-350 ўринда қайд этилиши бўлди. Аввал мазкур натижа QS нинг 2020 йилги йиллик ҳисоботи (Yearbook) да ҳам акс этган эди.
Мақолада, ТИҚХММИнинг QS EECA рейтингидаги иштироки, рейтингда 301-350 ўринда қайд этилиши тўғрисида, институтда ёшларга яратилган глобал стандартлар асосидаги юқори сифатли таълим, илмий ҳамда академик ишлар олиб бориш учун тўлиқ жиҳозланган лабараториялар ёшларни интеллектуал қобилиятларини рўёбга чиқариб, уларнинг келажакда ўз соҳаларинг профессионаллари бўлиб етишишлари учун яратилган шароитлар тўғрисида гап кетар экан, институт ректори, Республика олий таълим кенгашининг раиси Умурзаков Ўктам Пардаевичнинг “пандемия шароитита таълим беришни бир дақиқага ҳам тўҳтатмадик” деган сўзлари келтириб ўтилган. Айтиш жоизки, QS-GEN (Global Education News) хабарномаси, шу кунгача фолият юритиб келган йилида 5 марта чоп этилиб келинаётган QS WOWNEWS журналининг мантиқий давоми бўлиб, август ойида ўзининг биринчи сонини нашрдан чиқарди. Хабарнома ўз ичига дунё ОТМлар янгиликлари, шу жумладан, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг ютуқлари, дастур ишланмалари, илмий ютуқлар, инновациялар, халқаро ҳамкорлик ва ҳамкорлик доираси тузилган шартномалар, талабалар шаҳарчаси ва ОТМ ҳузуридаги илмий марказ ҳамда лабараторияларнинг очилиши каби муҳим ютуқларни тарғиб қилиб боради.
Халқаро рейтинг фаолиятини мониторинг қилиш бўлими мутахассиси Ғ.Ғозиев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати