Муқаддас қадамжоларга сайёҳат ва ҳамкорлик шартномалари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.07.2019 йилдаги № 4391 сонли “Олий ва ўрта таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси амалда. Ўзбекистон Республикасида Олий таълим ва ўрта таълимни ўзаро чамбарчас боғлиқлигини ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, институт ректори профессор Ў.П.Умурзаковнинг жамоага белгилаб берган вазифаларининг бажарилиши доирасида институтнинг “Гидротехника қурилиши” факультети “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани маориф бўлими билан ҳамкорликда туманнинг 5, 8, 56 - умумтаълим мактаблари ўқувчи ва ўқитувчилар жамоаси билан билан ижодий учрашув ўтказилди.
Учрашувда дунёнинг ривожланган мамлакатлари ва Россия Федерацияси етакчи олий ўқув юртлари – Москва давлат қурилиш университети ва Улуғ Пётр номидаги Санкт-Петербург университети тажрибасидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларида “Муҳандислик синф” лари ташкил этилиши бўйича фикрлар алмашилди ва келишилди. Дунё экспертлари томонидан барча соҳаларда жадал ривожланганлиги эътироф этилаётган мамлакатимизнинг юқори малакали мутахассислар билан таъминланганда муҳим ўрин тутадиган “Муҳандислик синф”лари мақсад ва вазифалари белгиланди, ҳамда йўл хариталари лойиҳаси қабул қилинди. Бундан ташқари, Республика Президентининг 5 та ташаббусининг ҳаётга тадбиғи йуналишида мактаблар жамоасига институт томонидан бадиий адабиётлар совға қилинди. Шунингдек, мактабнинг фахрий устозларига 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни билан совғалар топширилди.
Шунингдек “Гидротехника қурилиши” факультети “Сув энергияси ва насос станциялардан фойдаланиш” кафедраси профессор ўқитувчиларининг Самарқанднинг қадимий тарихий обидаларига саёҳат ташкил этилди.
“СЭ ва НСФ” каф.асс. З.Уразмухаммедова ҳамда декан ўринбосари А.Азимов ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов