ТИҚХММИда Ҳиндистонлик делегация        

8 ноябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида институт раҳбарияти ва Ҳиндистоннинг Манипал университети делегацияси ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ТИҚХММИ ректори проф. У.Умурзаков халқаро ҳамкорлик бўйича проректор проф. А.Салохиддинов ва факультет деканлари ҳамда Ҳиндистон томонидан Манипал университети халқаро ҳамкорлик департаменти директори А. Шарма ва AIC MUJ инкубацион жамғармаси раҳбари Ю.Шарма иштирок этдилар.

Мазкур учрашув Ҳиндистоннинг Манипал университетлар гуруҳи ва Ўзбекистонни Хиндистондаги элчихонаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан бошланган ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди.

Учрашув давомида ТИҚХММИ ректори проф. Ў.Умурзаков Ўзбекистонда олий таълим тизимида, шу жумладан институтда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, шунингдек, ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ҳаракатлар ҳамда устувор мақсадлар тўғрисида маълумот берди. 

Доктор А.Шарма Манипул университетлар гуруҳи фаолияти ҳамда мазкур ташриф ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш мақсадлари тўғрисида батафсил тўхталиб, Ўзбекистон, жумладан ТИҚХММИ билан олий таълим ва илмий фаолиятнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш мақсадидаги таклифларни ўртага ташлади.

Икки томон вакиллари ўзаро манфаатларга мос келувчи қатор йўналишларни белгилаб, тезкор ҳаракатларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликни дастлабки босқичида:

А) олий таълим соҳасида профессор ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, профессор ўқитувчиларнинг стажировкаси ва алмашинуви дастурлари, ҳамкорликда ўқув материаллари ва воситаларини яратиш, магистратура босқичида ҳамкорликдаги қўшма дастурларни амалга ошириш каби йўналишлар белгилаб олинди;

Б) илмий фаолият соҳасида – қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий семинар ва анжуманлар ўтказиш, ҳамкорликда илмий мақолалар чоп этиш ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш каби йўналишлар белгилаб олинди.

Учрашув қатнашчилари томонидан ҳар бир олий таълим муассасасининг муайян кучли томонлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва интеграция асосида ҳар икки томоннинг янада жадалроқ ривожланишига туртки бўлиши эътироф этилди. Ҳар икки томондан масъул ходимлар белгиланиб ўзаро ҳаракат режалари келишиб олинди.

          Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов