Мутахассислик танлашда халқаро ёндашув
"Гидромелиорация" факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 406-гуруҳ талабалари, гуруҳ мураббийи Б.Матякубов бошчилигида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Toshkent Intercontenantal конференциялар залида ташкил қилинган “Таълим ва мутахассислик” мавзусидаги халқаро кўргазмага ташриф қилинди.
Кўргазма асосан таълим ва бандлик йўналишлари бўйича ташкил этилиб, унда маҳаллий олий таълим муассасалари ҳамда ривожланган давлатлардаги нуфузли олий ўқув юртлари ва уларнинг Ўзбекистондаги филиаллари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари, хорижда таълим олишга кўмаклашувчи ташкилотлар, нодавлат таълим муассасалари ҳамда ўқув курслари мутахассислари ўзларининг ташкилоти бўйича қисқача маълумот беришди.
Жумладан, талабалар Қозоғистон Республикасидаги Назарбаев Университети (Graduate school of busness in Nazarbaev University), А.Н.Туполев номидаги Казан милий техника университети, Россия технология университети, Истанбул Айдин Университети, Mugla Sitki Kochman Universiteti (Turkiya) ва бошқа бир қатор университет ҳамда институтларда магистратурага қабул қилиш тартиби бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлишди.
Бу кўргазма бакалавр битирувчи талабалари учун келгусида халқаро магистратура мутахассислиги бўйича касб танлашларида катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов