Шашка мусобақаси
2 - талабалар Турар жойида ҚСХЭТ факультети талабалари ўртасида 5 декабр "Шашка мусобақаси" бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 16 иштирокчи қатнашди ва улар ичидан энг кучлилари танлаб олинди. Ушбу мусобақани ҚСХЭТ факультети декани А.Ж. Исаков декан ўринбосари А. Ботиров ва тарбиячи педагог, психолог Дилором Сагдуллаевалар бошлаб беришди. Мусобақа жисмоний тарбия ўқитувчиси А. Пиримқуловнинг ҳакамлиги остида бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 1 - ўринни Нематов Султонмурод, 2 - ўринни Бахтиёров Ихтиёр ва 3 - ўринни Қобилжонов Аброр қўлга киритди.
ҚСХЭТ факультети ТЖИЧАБ йўналиши 307 - гуруҳ талабаси Отабеков М.А. ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов.