Ҳаёт қўлланмаси
Конституция (лотинча “сonstitution” – тузилиш, тузук) – давлатнинг Асосий қонуни. Конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуасидир. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради. Уни билиб ва амал қилиб яшаш инсоннинг кундалик турмуши ва оилавий фаровонлигининг калитидир. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, хусусан Конституциямизнинг муҳим жиҳатларини ёшларимизга ўргатиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан 2-ТТЖ “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда “Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиларидан М.Ў.Турдибоева, Б.А.Мамадаминова, тарбиячи-педагог Д. М.Сагдуллаева ҳамда ГИМ факультети талабалари иштирок этишди.
ГИМ факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси ассистенти Баҳриддин Муқимов ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов