Беш ташаббус - Беш имкон
“Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультети 1 босқич талабалари ўртасида 2020 йил 3-декабрь куни институт спорт мажмуасида “Беш ташаббус - Беш имкон” шиори остида спортнинг мини-футбол тури бўйича “декан кубоги” мусобоқаси ўтказилди. Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад талаба ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, бир бирларига бўлган хурматни ошириш ҳамда талабаларни спортга бўлган муҳаббатини мустаҳкамлашдан иборат. Умумий бўлиб 10 та жамоа иштирок этган мусобоқада ТЖИЧАБ йўналиши 103 гуруҳ талабаларидан иборат жамоа 1-ўринни, МЭМ йўналиши 109 гуруҳ талабаларидан иборат жамоа 2 ўринни, ТЖИЧАБ йўналиши 102 гуруҳ талабаларидан иборат жамоа 3-ўринни эгаллашди ва сертификат ва эсталик совғалар билан тақдирланди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати