Имконият ва имтиёз

2019 йил 31 май куни, баҳорнинг сўнги кунида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтидаги Бошланғич ташкилоти Ёшлар Кенгаши аъзолари, факультет ёшлар етакчилари ва фаол талабалар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Қ.О.Шавазов очиб берди. У бугунги кунда ёшларнинг ташаббускорлиги, интилувчанлиги ва ташкилотчилик қобилиятини янада ошириш ҳамда ушбу йўналишларда айнан фаол талаба-ёшларнинг ўрни беқиёслиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, 2018-2019-ўқув йилида институт бошланғич ташкилоти томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига 161 нафар тўлов-контракт асосида таълим олувчи талабалар моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этилганлиги, 161 нафар тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларнинг жорий ўқув йилида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан 35 % тўлов-контракт суммалари жами 501 000 000 сўмга яқин маблағда тўлаб берилгани ҳақида таъкидлаб, барча ушбу имтиёзга эга бўлган талабаларни, уларнинг ота-оналарини самимий табриклади. Моддий қўллаб-қувватланган талабаларга Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қ.Қуранбоев томонидан имзоланган махсус сертификатлар тантанали топширилди. Барча фаол талабаларимизни, уларнинг ота-оналарини, оила аъзоларини чин дилдан табриклаймиз. Келгуси фаолиятингизда бунданда фаол бўлиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшишингизда ишонамиз. 

Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси А.Бердимуродов маълумоти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов