Энг яхши инновацион лойиҳа
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошидаги Ёш олимлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан жорий йилнинг 30 май куни ёш олимларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб - қувватлаш мақсадида «Энг яхши инновацион лойиҳа» кўрик-танловида институтнинг «Гидромелиорасия» факультети талабаларидан ташкил этилган "YOUNG INNOVAТSION UNION OF HYDROMELIORATION" гуруҳи аъзолари илмий раҳбар Луқмон Самиев ҳамда Ёрқин Тошмуродовлар бошчилигидаги «Start up ва инновацион, амалий» лойиҳалар грант танловининг республика босқичида 2-курс талабалари Турдиев Акбарали ва Каримова Дурдоналар танловнинг «Табиий фанлар» йўналишида ғолиб бўлдилар. Ғолиблар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошидаги Ёш олимлар кенгашининг 20 000 000 млн сўм миқдоридаги ГРАНТини қўлга киритишди. Ушбу талабаларни факультет жамоаси ва ёшлари номидан муборакбод этамиз.
ГМ факультети декан ўринбосари Х.Туйчиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов