ЁШЛИК ШИЖОАТИ
2019 йил 29 - июнь Ёшлар куни, Ёшлар байрами арафасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида эрта тонгдан байрам тантаналари бошлаб юборилди. Ёшлар иттифоқи фаол талабалари байрам нишонларини ясашиб, байроқчалар билан безатишди, институтга ташриф буюрган ҳар бир ёшни ва абитуриентларни байрам билан муборакбод этишди.
Бир гуруҳ талабалар Ёшлар ижод саройига, Китоблар кўргазмасига боришди ва Тошкент шаҳридаги байрам тадбирларида иштирок этишди. Флешмоблар ўтказилди. Ҳештаглар остида ижтимоий тармоқлар орқали байрам табриклари йўлланди. Байрамга бағишлаб, видеоролик суръатга олинди. Куннинг иккинчи ярмида эса «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультети битирувчиларига тантанали диплом топшириш тадбири билан яна қизғинроқ жараённи гувоҳи бўлдик. «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультетини 120 нафар битирувчи 4 та йўналиш бўйича тамомлади. Шундан 29 нафари имтиёзли дипломга муносиб деб топилди. Факультетда декан вазифасини вақтинча бажараётган устозимиз Алимов Учқун Зоирович ушбу тадбирга 16 кун давомида тайёргарлик кўриб, эътибор билан ёндашганини алоҳида таъкидлашни лозим топдик. Юқори тайёргарлик асосида факультет раҳбарияти ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, институт Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида тақдирлаш тадбири яхши ўтди десак, адашмаган бўламиз. Институт раҳбарияти битирувчиларни, уларнинг ота-оналарини самимий табриклашди ва дипломларни ўз эгаларига тантанали топширишди.
Битирувчилар ва уларнинг ота-оналари сўзга чиқиб институт раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди. Битирувчилар ота-оналарига, 4 йил давомида таълим берган профессор-ўқитувчиларига институт раҳбариятининг ташаккурномалари тақдим этилди. Шундан сўнг концерт дастури, куй-қўшиқлар садоси остида талабалар, битирувчилар, ёшлар иттифоқи фаоллари, ўқитувчилар биргаликда рақсга тушиб, байрамни нишонлашди. Ҳаммада аъло кайфият, файз-барака билан қизиқарли кўриниш олди. Тадбирни ташкил этган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Бундан кейинги диплом топшириш тадбирлари ҳам шундай кўтаранки руҳда, самимий ўтишига ишонамиз. Маълумот учун ушбу тадбирга 3 та телеканал ходимлари «Маҳалла», «Ёшлар», «Ўзбекистон 24» телеканаллари мухбирлари таклиф этилди. ОАВ ни кузатиб боришингизни сўраймиз.
Институт ёшлар иттифоқи етакчиси Акмал Бердимуродов маълумоти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов