Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишдаги ҳамкорлик
2018 йил 30 ноябрь куни ТИҚХММИ 2-маърузалар залида соат 15:00 да “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талабаларига Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-ИИБ бошлиғи подполковник Даминов Камолиддин Бобошерович, Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Халиков Жаҳонгир Баходировлар иштирокида “Талаба ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда “СХТЭ ва Б” факультети декани О.Р.Кучаров, “СХТЭ ва Б” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Р.Турдиев, гуруҳ мураббийлари ҳамда 126 нафар талабалар иштирок этдилар. Тадбирда Ички ишлар идоралари ходимлари бугунги кунда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар уларнинг турлари, наркотик моддалар истеъмоли, сотиш ва тарқатиш билан боғлиқ жиноятлар уларнинг салбий оқибатлари, коррупция билан боғлиқ жиноятлар, безорилик, ўғирлик жиноятлари, номусга тегиш билан боғлиқ жиноятлар хусусида талабаларга ҳаётий мисоллар ва фактлар асосида содир этилган жиноятларнинг моҳияти хусусида тўхталиниб, жиноят ҳеч қачон жазосиз қолмаслиги, жиноятга жазо муқаррар эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Тадбирда маърузачилар талабаларни огоҳликка чақириб, ватанга содиқ ва фидоий инсонлар бўлиб етишишларига тилакдош эканликларини билдириб ўтдилар. Тадбир қизғин савол-жавоблар тарзида бўлиб ўтди.
“СХТЭ ва Б” факультети декан ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов