Илм, маърифат - юксалиш пойдевори

Жорий йилнинг 8 феврал куни Тошкент шаҳридаги “Ботаника боғи” Республикамиздаги Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабаларнинг замонавий ютуқлари ва улар томонидан яратилган ишланмалар кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур кўргазманинг асосий мақсади Республикамиздаги Олий таълим муассалари томонидан ишлаб чиқилган янги технологияларни намойиш қилиш, технологияларни ва тажрибаларни алмашиш, аҳоли турмуш сифатини яхшилашга ва мамлакат иқтисодиётида янги инвестицион имкониятларни аниқлашга қаратилган.

Маълумки, янги ишланмалар ва инновацион илғор усуллар - тараққиёт мезони ҳисобланади. Шунга асосан, Ботаника боғида бўлиб ўтган кўргазмада Тошкент Тиббиёт академиясининг иқтидорли талабалари томонидан яратилган турли касалликлар учун даво бўлувчи доривор ўсимликлардан тайёрланган фито терапия дори-дармонлари намойиш этилди. Турин политехника институти томонидан турли роботехника ускуналари, жумладан Роботбола ва кичик робота техник дронлар, кичик электромобил хам тақдим қилинди. Тошкент давлат аграр университети талабалари томонидан дехқончиликда қўлланиладиган ўсимликларнинг янги навлари ва уларни етиштириш агротехнологиялари намойиш этилди. Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари ўз ютуқлари билан ўқувчи ёшларни спортга жалб қилиш учун руҳлантиришди.

Институтимиз иқтидорли талабалари томонидан яратилган бир қатор ишланмалар намойиш қилинди, жумладан:

1. Сувнинг минерализация даражасини пасайтиришнинг автоматик тизими.

2. Чўкма насосларни масофадан бошқариш ускунаси.

3. Насос агрегатини бир тугма орқали бошқариш.

4. Насос агрегатини автоматик қайта улаш тизими ва бошқалар.

Институтимиздаги иқтидорли талабалар томонидан яратилган ишламалар Республикадаги бошқа Олий таълим муассасалари ичида яққол ажралиб турди. Шу билан бир қаторда “Ирригация ва мелиорация” кафедрасининг Сув таркибидаги РН кўрсаткичини аниқлайдиган лаборатория жиҳози, тупроқ намлигини ўлчовчи UMP-1 мосламаси, ҳамда “Гидрология ва гидрогеология” кафедрасининг дарё ўзанининг параметрларини аниқловчи “Acoustic Doppler” лаборатория жиҳозлари олий таълим муассаси талабалари ўртасида интеграция вазифасини ўтаб берди. Кўргазмада институтимиз проректорлари: Р.К. Чориев ва Т.З. Султанов барча факультет деканлари ва “Ирригация ва мелиорация” кафедраси мудири проф. И.А. Бегматов бошчилигидаги барча профессор-ўқитувчилар фаол иштирок қилишди.

“Ирригация ва мелиорация” кафедраси профессори С.Х.Исаев ахбороти

Институт матбуот хизмати Р. Жуманиёзов