Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш

Жорий йилнинг 7 феврал куни “Ер ресурсларини бошқариш” факультети талабалари жойлашган 1-сонли талабалар турар жойининг маънавият хонасида  талаба-ёшлар ўртасида “Корона вирус” тўғрисида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу йиғилишда Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, факультет етакчиси Ш.Абдуқодиров, 1-ТТЖ  талабалар кенгаши раиси ташабуси билан ўтказилган йиғилишда институтнинг “Тиббий бўлим”и шифокорлари Б.Эрназаров, бўлим ҳамшираси Х.Ҳайитовалар талаба-ёшларга  “Корона вирус” килиб чиқиш ҳолатлари тўғрисида талаба-ёшларга  маълумот берди. Шунингдек, йиғилишда вирусни юқиш йўллари, клиник белгилари, олдини олиш чоралари бўйича  керакли тушунчалар берилди. Бўлиб ўтган давра суҳбатида талабалар ўзини қизиқтирган саволларни бериб, мутахассислар томонидан керакли жавоблар олишди. Тадбир сўнгида Тиббий бўлим шифокорларига ўз вақтларини аямасдан ташриф буюрганлари учун факультет раҳбарияти ва талабалар номидан миннатдорчилик билдирилди.

 

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Эшова Ҳ. ахбороти

Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов