Президент Мурожаатномасига доимий мурожаат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси 2020 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақида билдирган фикрларини айни кунларда барча юртдошларимиз қатори талаба-ёшларимиз ҳам қизғин ўрганишмоқда. Жорий йилнинг 3-февралдан 8-февралига қадар “Ер ресурсларини бошқариш” факультетида таълим олаётган барча курсларга Президентимиз мурожаати тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди. Унда институтимизни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Чориев томонидан тасдиқланган жадвал асосида, факультетдаги барча профессор-ўқитувчилар, хусусан Б. Худоёров, Ш.Нарбаев, Қ.Рахмонов, У.Нигмаджанов, С.Авесбаев, А.Бобожонов, А.Алтиев, И.Мусаевлар ҳафта мобайнида аудиторияларга Президентимиз мурожаатномасининг асосий мазмуни моҳиятини талабаларимиз эътиборига ҳавола этишди. Улар мурожаатномада асосан талаба-ёшларга катта имкониятлар берилгани ва шунингдек, уларнинг ўқиши, интилишлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор берилди деб алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, талабаларга 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилгани ҳамда Мурожаатномадаги: “Илм йўқ жойда тўғри йўлдан адашиш бўлади, илм, бу – бизга ҳаводек зарур, энг катта бойлик – ақл-заковат, энг катта қашшоқлик бу – билимсизликдир”, - деган пурмаъно ўгитларни барчамиз англамоғимиз даркор. Шу билан бир қаторда мурожаатномада бугунги кунда дунёда бўлиб ўтаётган хавф-хатарлар ҳақида ҳам алоҳида эътироф этилди. Ёшларга катта имкониятлар берилаётган бир даврда бу имтиёзлардан унумли фойдаланиш, талаба-ёшларга кутубхоналардан фойдаланиш, мунтазам шуғулланишлари айтилди. Ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқаришимиз керак. Шу мақсадда, мактабгача таълим тизимини ривожлантиришимиз, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилашимиз кераклиги, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, биз учун ҳаётий муҳим масаладир. Тинчлик ва соғликни таъминласак, қолган ҳамма нарсага эришамиз.
Дарҳақиқат режалар, ҳаракат ва фаолият бўлмаса, истиқболли режаларни амалга ошириш мушкул. Хусусан, Мурожаатномада таъкидлаб ўтилган алоҳида муҳим 17 та жиҳат, қабул қилиниши ва қайта ишлаб чиқилиши назарда тутилаётган 16 та қонун, шунингдек, кодекслар, концепциялар, дастурлар ҳамда стратегиялар – буларнинг барчаси она Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигига хизмат қилади. Албатта, бу жараён биз ёшлардан улкан масъулиятни, ташаббускорликни, дахлдорликни талаб этади. Ушбу маърузалар жуда қизиқарли ва савол-жавобга бой бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбатидан талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Эшова Ҳ. ахбороти
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов