Миллат маънавиятининг даҳоси

ГИМ факультети хотин қизлар кенгашининг ташаббуси ва факультет Ёшлар ишлари бўйича декан ўринбосари билан ҳамкорликда  2021 йил 9-феврал куни 2-сон ТТЖ  “Алишер Навоий миллий маънавиятимиз даҳоси“ мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З. Ҳайдаров Мир Алишер Навоий қолдирган бой ижодий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ва ватанпарварлик ғоялари, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллаган, – дейди  факультет декани Б. Норов  – Алишер Навоий адабий меросини тизимли ва мунтазам равишда ўрганиш, тарғиб қилиш биз учун ҳам шараф, ҳам бурч, деб билишимиз керак. Тадбирда факультет талаба қизлар томонидан айтилган Навоийнинг ғазал,  рубоийлари ва куй, қўшиқлар барчага манзур бўлди.Тадбирни ўтказишдан мақсад Навоий достонларини чуқур ўрганиш, уларда илгари сурилган умуминсоний ғояларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, Навоий асарлари орқали ёшларда Ватанга муҳаббат ҳиссини шакллантиришдан иборат.

ТИҚХММИ матбуот хизмати