Проректор  ва талабалар учрашуви

  Буюк ўзбек шоири ва мутаффакири Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг ижодиёти ва ижтимоий фаолияти инсоният ва маънавиятга, эл-юртга хизмат қилишнинг бетакрор намунасидир. У ўзининг бутун ҳаётини инсоннинг бахт-саодати учун курашга, халқнинг осойишталиги ва фаровонлигини таъминлашга, ободончилик ишларига, илм-фан, санъат ва адабиёт тараққиётига бағишланган. Жорий йилнинг 9 - февраль куни “Ер ресурсларини бошқариш” факультети талаба-ёшлари жойлашган 1 - талабалар турар жойида спорт залида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда факультет декани Ш.Нарбаев бошчилигида барча кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари декан муовинлари иштирок этишди. Давра суҳбатида  Мир Алишер Навоийни мутафаккир шоирлиги, давлат арбоби эканлиги ҳақида жуда илиқ фикрлар айтишди.

Шунингдек, ушбу талабалар турар жойида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Рузимурат Чорийев, ТТЖ директори И.Бухоров, факультет декани, барча факультетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари ҳам иштирок этишди.  Талабалар турар жойидаги талабаларга яратиб берилган шароитлар ўрганилди. Барча хоналар, ошхоналар шароитлари ўрганилди. Шунингдек, институт проректори Рузимурат Чорийев талабалар билан суҳбатлар олиб бориш билан бир қаторда улардаги мавжуд муаммолар ва таклифларни тинглади. Ушбу муаммо ва таклифларни бартараф қилиш бўйича талабалар турар жойи директори И. Бухоров, факультет декани Ш. Нарбаев ҳамда Ҳ.Эшова, 1 - талабалар турар жойи талабалар кенгаши раиси М.Маматов ва талабалар турар жойлари кенгаши раиси Саидаҳмедов Жаҳонгирга проректор томонидан топшириқлар берилди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати