Азалий дўстлик рамзи

Икки халқнинг теран томирлари, қон-қардошлик ришталари узоқ даврларга бориб боғланади. Гап ўзбек ва қирғиз халқларининг азалий дўст ва ҳамжиҳатлиги ҳақида. Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари Президентларининг расмий мулоқотларида, фаолиятларида ҳам ана шу ҳамкорлик ва дўстликнинг ифодаси ўз ўрнини топаётгани сир эмас.

Бугун эрталабдан буюк ёзувчи қирғиз халқининг ардоқли фарзанди Чингиз Айтматовнинг монументи пойида институтимиз профессор ўқитувчилари ва талабалари ҳозир бўлишди. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу марифий тадбирда Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ шоири Сирожиддин Саййид, уюшма раиси ўринбосари иқтидорли шоир

Ғайрат Мажид, филология фанлари номзоди Зуҳриддин Исомиддиновлар сўзга чиқиб Чингиз Айтматов қирғиз халқи учун қай даражада ардоқли бўлса, ўзбек халқи учун ҳам худди шундай ардоқли экани борасида ўз фикр-мулоҳазалари билан сўзга чиқишди. Сўнгра адибнинг "Жамила" қиссаси асосида таниқли саньаткорлар томонидан ишланган саҳна кўриниши барча иштирокчиларга бирдек маьқул келди. Тадбир мароқли ва мазмундор тарзда кечди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати