6 соатлик маъруза

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги 87-03-622-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2018 йил 24 декабрдаги 170-сон йиғилиш баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг III-бўлим, 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9-11 апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси “Интеллектуал мулк Агентлиги” қошидаги ўқув маркази билан “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида 18 соатлик ўқув курси ташкил этилди. Мазкур шартнома асосида 2019 йил 9 апрель куни соат 1330 да институтнинг АРМ видеоконференциялар залида “Интеллектуал мулк Агентлиги” қошидаги ўқув маркази бошлиғи Ф.Т.Эргашева томонидан “Ўзбекистонда Интеллектуал мулк муҳофазаси. Интеллектуал мулк объектлари тўғрисида тушунчалар” мавзусида интститут профессор-ўқитувчиларига 6 соатлик маъруза ҳавола қилинди. 

"Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш" бўлими бошлиғи М.Саримсақов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов