Буюк саркарда, суюк соҳибқирон

Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаси зирҳли техникаларни жангда қўлланиши цикли профессор ўқитувчилари томонидан ҳазрат Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги, ҳамда Мовароуннаҳр ҳукмдори деб эълон қилинганлигининг 649 йиллиги муносабати билан ушбу санага бағишлаб,  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар музейида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаси бошлиғи подполковник Рафик Зильевич Минлишев, ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаси бошлиғининг ўринбосари – зирҳли техникаларни жангда қўлланиши цикли бошлиғи подполковник Вадим Исмаилович Тагаев, ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаси профессор ўқитувчилари, ҳарбий тайёргарлик бўйича таҳсил олаётган талабалар иштирок этишди.

Тадбирнинг асосий қисмида буюк аждодимиз ўз давридаги энг қудратли давлат асосчиси, илм-фан маданият ва маънавият ҳомийси, ўз вақтида Осиё ва Европа қитъаларида рўй берган тарихий ўзгаришларга таъсир кўрсатиб, дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор ҳамда тарихий шахс сифатида тан олинган Амир Темур бобомизнинг дунёга келиши, тарбияланиши ва буюк саркарда даражасига етишига сабаб бўлган тарихий воқеалар тўғрисида 1 - гуруҳ талабаси Тоҳиров Фарҳод Шуҳрат ўғли томонидан мазмунли ва қизиқарли маъруза тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлди ҳамда цикл катта ўқитувчиси Қуролли Кучлар хизматчиси Хайдар Икрамович Эргашевнинг шахсий кутубхонаси фондидан «Темур тузуклари» номли китоби совға қилинди. Шунингдек, Ҳайдар Икрамович Эргашевнинг шахсий кутубхонаси фондидан Амир Темурнинг ҳарбий санъати, унинг стратегияси ва тактик қобилияти тўғрисида маъруза қилган 2-гуруҳ талабаси Холиқов Шерзод Неъмат ўғли Марсель Брионнинг «Менким Соҳибқирон - жаҳонгир Темур», Темур тузукларининг пайдо бўлиши ва унинг аҳамияти тўғрисидаги маърузаси қилган 3-гуруҳ талабаси Абдуманнонов Акмал Анваровичга Михаиил Иваниннинг «Икки буюк саркарда Чингизхон ва Амир Темур ҳарбий санъати стратегия ва тактикаси» китоблари совға қилинди.

Тадбирнинг якуний қисмида «Аждодлар меросини ўрганувчи энг фаол билимдон» викторинаси ўтказилди. Ушбу викторина саволлари маърузачи талабалар томонидан тавсия қилинган энг қизиқарли ва ҳозирги кунгача ўзининг долзарблигини йўқотмаган саволлар ичидан танлаб олинди. Викторинага зирҳли техникаларни жангда қўлланиши цикли ҳамда махсус тайёргарлик цикли талабалари жалб қилинди. Викторина ғолиби деб, 2- гуруҳ командири Убадуллаев Абдухалил Абдукаримович тан олинди ва институт ректорининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

 Институт ҳарбий кафедраси бошлиғи подполковник Р. Минлишев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов