Амалиётнинг та'лимдаги аҳамияти

Амалиёт бу назарий олинган билимларни амалда қўллай олиш демакдир. Айнан шу нуқтаи назардан келиб чиқган ҳолда “Мелиоратив гидрогеология” таʼлим йўналиши 2-босқич талабалари амалиёт раҳбари И.Рўзиев ва Қ.Ешқуватовлар ҳамроҳлигида ўқув-танишув амалиётини “ГИДРОИНГЕО” илмий тадқиқот институтида ташкил қилишди. Дастлаб институтнинг катта илмий ходими М.Холмирзаев институтда бажариладиган илмий ишлар ва амалий натижалар билан таништиришдан бошлади. Шундан кэйин “Қаттиқ фойдали қазилма конлари геологияси” лаборатория мудири М.Зокиров ва “Геологик мониторинг” бўлими катта илмий ходими Н.Рахимовлар олиб борилаётган тадқиқотлар билан ўртоқлашди ва замонавий ускуналар билан талабаларни таништирди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати