SCOPUS халқаро тизимга кирган илмий журналлардаги мақолалар тақдимномаси асосидаги иккинчи ҳимоя

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4-сон қарори билан тасдиқланган “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ” нинг 1-боб 5-бандига муфовиқ, муҳим илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори ва рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 6 та илмий мақола чоп эттирган мутахассисга эксперимент тариқасида диссертация ҳимоясисиз фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш мумкинлиги қайд этилган. Ушбу талабни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти “Олий математика” кафедраси катта ўқитувчиси Х.Комилова томонидан  05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи  ихтисослиги бўйича т.ф.д. Б.А. Худаяровнинг илмий раҳбарлигида бажарди.

Х.Комилова SCOPUS халқаро тизимга кирган илмий журналлардаги  мақолалари асосида тайёрланган тақдимномасини ТАТУ ҳузуридаги ихтисослашган илмий кенгашда  муваффақиятли ҳимоя қилди. Ушбу ҳимоя институт тарихида SCOPUS халқаро тизимга кирган илмий журналлардаги  мақолалар тақдимномаси асосидаги иккинчи ҳимоя ҳисобланди. SCOPUS халқаро тизимга кирган илмий журналлардаги  мақолалари асосидаги биринчи ҳимоя  08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ихтисослигининг 2-йил таянч докторанти Салаходжаев Рауфхон Фарходхонович и.ф.д., профессор Ў.П.Умурзаковнинг илмий раҳбарлигида 2021 йил 17 февралда бажарилганлиги қайд этилган эди. Х.Комилованинг Scopus ва Web of Science илғор илмий журналларида 8 та илмий мақолалари нашр этилган. Импакт фактори иккидан юқори журналлардаги мақолаларнинг  6 таси Q1 ва  Q2 квантилли илмий журналларда чоп этилган. Х.Комилованинг бугунги кунда илмий мақолаларига иқтибослик Хирш индекс кўрсаткичи SCOPUS бўйича h=5 ни ташкил қилади.