Хорижий илмий марказлар билан ҳамкорлик
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан тузилган ҳамкорлик шартномаси доирасида институтимизга Беларусь миллий фанлар академиясининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-амалий Маркази директори Комлач Дмитрий Иванович 7-апрель куни ташриф буюрди. Ташриф доирасида Д.И.Комлач Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот ишлари билан танишди, факультет профессор-ўқитувчилари билан давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Д.И.Комлач йиғилганларга Беларусь миллий фанлар академиясининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-амалий Маркази, марказда шу кунгача яратилган қишлоқ хўжалиги техникалари, бугунги кунда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари, хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот бериб, ТИҚХММИ билан ҳам қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари бўйича йиғилганлар билан фикр алмашди.
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” Факультети декани Қ.Шавазов
ТИҚХММИ матбуот хизмати