«Аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш»

Аёлга муносабат–миллат, давлат, эртанги кун ва келажак авлодга бўлган ҳурматни намоён этишнинг асосий мезони ҳисобланади. Мамлакатимизда сўнгги йилларда аёллар ва ёщлар масаласида жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларимиз учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, ёшларнинг ўз билим ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишини таъминловчи тизим яратилди. Ҳозирги пандемия даврида бу борадаги ишлар самарасига ҳар қачонгиданда кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

Яьни, ушбу мақсад йўлида ёшларимиз ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериш–барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарур. Шундагина фарзандларимиз халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган буюк ва қудратли кучга айланади. Хусусан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Гидромелиорация факультети иқтидорли талаба кизлари томонидан талабалар турар жойида «Гўзаллик салон»и фаолият юритилмоқда. Факультет талабаси Ахмадова Дурдона ўз тенгдошларига хизмат килиш билан бирга тадбиркорлик ва ўз касбнинг сирлари билан ўртоқлашиб келмоқда.

ГМ факультети хотин кизлар билан ишлаш бўйича Кенгаш раиси З.Ф. Бекназарова ижодкор кизнинг бажараётган ишлари, муоммолари ва келажакдаги тадбиркорлик режалари хақида сухбат ўтказди ва керакли тавсияларни берди.  Бундай иқтидорли талаба ёшларни қўллаб қувватлаш хар бир устознинг вазифасидир. Бу эса жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизлар ва ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада кўчайтириш, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ўзларининг иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намойиш этишига кенг имкониятлар яратади.

 

ГМ факультети  хотин қизлар билан ишлаш бўйича

Кенгаш аьзоси З.Ф. Бекназарова. ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати