Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас

Мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, бу азиз неъматни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, жамиятда инсонпарварлик, аҳиллик, ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш масаласига устувор вазифа сифатида аҳамият қаратиб келинмоқда. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 1999 йилдан буён мамлакатимизда 9 май –“Хотира ва қадрлаш куни” сифатида кенг нишонланаётгани ғалабага муносиб ҳисса қўшган ота-боболаримизни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, урушда тинчлик учун жон фидо этган ҳамюртларимиз хотирасини муқаддас билишда алоҳида аҳамият касбэтмоқда. Қутлуғ айём арафасида Гидромелиоратив ишларни мехиназациялаш факультети ёшлар иттифоқи етакчиси ташаббуси билан бир гуруҳ фаол талабалар Хотира майдонида бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши даврида осуда ҳаёт, мусаффо осмон учун жон фидо этган боболаримизнинг азиз хотирасига яна бир карра ҳурмат келтиришди.

 

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Рўзибаев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов