Самарқандга саёҳат

Ёшларимиз онгини аждодларимиз қурдирган буюк ёдгирликлар билан таништириш ва уларни зиёрат қилиш мақсадида Институтимизнинг «Ер ресурсларни бошқариш» факультети 3 - курс 303 - гуруҳ талабалари кўҳна Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди. У ерда ёшларимиз Имом Ал-Бухорий мақбараси, Регистон майдони, Гўри Амир мақбараси, Бибихоним мақбараси, Шоҳизинда мақбарасига ва биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбараларини зиёрат қилишди. Ундан ташқари талабалар ҳозирги кунда Самарқанд шаҳридаги ўзгаришлар билан танишишди. Ёшларимиз кўҳна шаҳарнинг бой тарихини ўрганиб бой тажрибалар тўплаб қайтишди.

«Геодезия ва геоинформатика» кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов  ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов