Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф
,,Гидромелиорация” факультети “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси “Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш йўналиши 108-гуруҳ талабалари “Ҳазрати Имом мажмуаси”га ташриф буюришди. Ҳастимом-Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (16-20-асрлар); мажмуа имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил аш-Қаффол Шоший қабри атрофида шаклланган. Қабр ва унинг атрофида вужудга келган қабристон ва меъморий ёдгорлик мажмуаси Ҳазрати имом номи билан аталади. Дастлаб Бароқхон мадрасаси, кейинроқ Қаффол Шоший мақбараси,16-аср охирларида Суюнчхўжахон ва номаълум мақбара, 1579-йилда Абдуллахон ИИ маблағига қўш услубида Шайх бобоҳожи мақбараси қурилган(сақланмаган).
ХВИ асрда мажмуа таркибида сайргоҳ боғ барпо этилган, айвонлар қурилган, ҳовуз атрофи кўкаламзорлаштирилган, халқ сайллари ўтказилган. ХИХ аср ўрталарида Тошкент намозгоҳи (Тиллашайх масжиди), Мўйи Муборак мадрасаси, Жоме масжиди (сақланмаган) бунёд этилган. ХХ аср бошларида Тиллашайх масжиди қайта қурилган. Эшон Бобохон ҳам шу жойда дафн қилинган. Ҳазрати Имом мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида жойлашган. Зиёрат давомида талабалар мажмуа ҳақида маълумотларга эга бўлиши билан бирга руҳий-маънавий онгини ривожлантирилишига замин яратилди.
ГМТФ кафедраси ассистенти Д.Ғуломов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати