Амалиётга янгича ёндашув

Институтнинг 3 - босқич талабаларининг ўқув жараёнида назарий томондан олган билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалиётда қўллаш хамда сув хўжалиги соҳасида етук мутахассис кадр қилиб тайёрлаш мақсадида Институт ректорининг 2018 йилнинг 25 июнидаги 683/т - сонли буйруғига асосан ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун бир гуруҳ талабалар Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган “Амударё чап қирғоқ” ИТҲБга ташриф буюришди.

Талабаларга ташкилот раҳбари ва мутахассислари, ҳозирги кунда бажарилаётган ишлар кўлами ҳамда мутахассислар томонидан сув танқислигининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача тушунчалар бериб ўтишди. Ҳамда бу ташкил қилинаётган ишлаб чиқариш амалиёти олдинги ўтилган амалиётдан кескин фарқ қилиши, яъни замон талабига мос равишда бўлиши, ҳар бир талабага аниқ ўз мутахассислигидан келиб чиққан ҳолда, мутахассис кадрларни бириктирилиши ва ишлаб чиқариш амалиёти аниқ режа асосида бўлиши талабаларга тушунтириб берилди. 2018 йилнинг 9 июлидан 11 августгача бўлган муддатда талабаларнинг фаол бўлишлари кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Талабалар ўз навбатида ўқув жараёнида олган билимларини тўлиқ ишлатишга ва ишлаб чиқариш ташкилотининг барча соҳаларида юқори малакали мутахассислардан фойдаланиб энг керакли билимларни ўзлаштиришга ва тажриба алмашишга сўз беришди.

Талабалар амалиётни талаб даражасида ўтишлари, институтда олган билимларини тўлиқ амалиётда қўллашлари учун барча шароитларни ташкилот томонидан яратилганлиги ва уларга юқори малакага эга бўлган мутахассислар: “Мониторнинг сектори” бошлиғи Давронбек Кенжаев ва кадрлар бўлими бошлиғи Ўткир  Рўзметов, институт томонидан “Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти Бахтияр Матяқубовлар тайинланганлиги катта аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.

Республикада бугунги кунда сув танқислиги глобал муаммога айланган бир вақтда институт талабаларининг мазкур муаммони ечишда Хоразм вилоятида сувдан оқилона фойдаланиб, сув танқислигини бартараф қилиш бўйича амалий томондан иш олиб бориши ёки сув танқислигини ҳис қилиши келгусида ўқув жараёнидаги фаолияти  ва изланишларида катта аҳамиятга эга ҳисобланади.

Амалиёт ўтишга келган талабалар ўз туманидаги сув хўжалик ташкилотларига буйруқ асосида юборилди ва уларни амалиёт ўтишларини назорат қилиш мақсадида тумандаги раҳбарлар масъул қилиб белгиланди. Талабалар билан доимий равишда хабар алмашиш, алоқада бўлиш йўлга қўйилди.

 

“Амударё чап қирғоқ” ИТҲБ мониторинг бўлими бошлиғи Давронбек Кенжаев маълумоти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов