Хорижий матбуотда нашр ишлари

Институтимизда “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси ташаббуси билан 2019 йил 4-5 январ кунлари 6 - маърузалар залида Краков технология университети тадқиқотчиси т.ф.д. Турсунов Обиджон Бобоқуловичнинг “MASTER CLASS in Scientific Writing & Publishing (Web of Science and Scopus Indexed Journals) - International Experience” мавзусидаги семинари ташкил этилди.

Семинарни ташкил этишдан мақсад, институтимиз рейтингини жаҳон миқёсида фаолият юритаётган етакчи олий таълим муассасалари қаторига қўшиш ва олимларимиз томонидан яратилаётган илмий мақолаларни Web of Science ва Scopus Indexed Journalsларда нашр эттиришдан иборат.

Семинарнинг биринчи кунида профессор О.Б.Турсунов томонидан Web of Science ва Scopus Indexed Journalsларда мақола чоп эттиришга қўйиладиган талаблар ва уларни бажариш учун махсус кўрсатмалар берилди, семинарнинг иккинчи куни эса Web of Science ва Scopus Indexed Journalsларда мақолаларни чоп эттириш мумкин бўлган журналлар, улардаги редакторларнинг асосий талаблари ва эътибор бериш керак бўлган масалалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Семинарда 50 га яқин профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар, улар семинар давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Семинар сўнгида қатнашчиларга сертификатлар тақдим этилди.

Семинар координатори PhD Д.Б.Қодиров ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов​