ТИҚХММИда инглиз тили фанидан ўтказилган мактаб олимпиадаси
Жорий йилнинг 9 октябр санасида институтимиздаги Британия Кенгаши Касбий Ривожлантириш Марказида ТИҚХММИ қошида ташкил қилинган аниқ фанларга ихтисослсштирилган мактаб ўқувчилари учун Инглиз тили фанидан мактаб босқичи олимпиадаси бўлиб ўтди. Олимпиадада қатнашиш учун мактабнинг 7, 8 ва 9-синф ўқувчиларидан институтимизга энг иқтидорлилари таклиф этилди. Эслатиб ўтамизки, мактаб ўз фаолиятини шу ўқув йили йўлга қўйган бўлиб, ўқувчилар имтихон асосида саралаб олинган.
Дастлаб ташриф буюрувчиларга институтдаги мавжуд факултетлар ва йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек ўқувчилар иститутимизда ташкил этилган Буюк шоир Абдулла Орипов музейига ҳам ташриф буюришди. Мактаб ўқувчилари институтимиздаги Британия Кенгаши билан ҳамкорликда ҳалқаро лойиҳа доирасида ташкил қилинган Касбий Ривожлантириш Маркази фаолияти билан яқиндан танишишди. Марказда IELTS имтихонини топшириш ва регистрациядан ўтказиш бўйича керакли тавсиялар берилди.
Олимпиадани мактаб директори доц. К.Kубяшев очиб берди ва шу тариқа олимпиадага старт берилди. Олимпиада асосан 9-синф ўқувчиларига режалаштирилган бўлиб ўқувчилар топшириқларни Марказ ва АРМ компютерларида бажариб ўз натажаларини шу захотиёқ кўришга муваффақ бўлишди.9-синфлар ичида 1-ўринни 9А-синф ўқувчиси Жаббарова Роза 2-ўринни Абдурахимов Алишер эгаллашди. Ғолиб ўқувчимиз республика босқичига тавсия қилинди.Шу тариқа 7 ва 8-синфларда ҳам махсус вазифалар берилиб фаол ўқувчилар саралаб олинди. Умид қиламизки, мактаб ва институт ўртасидаги ҳамкорлик келгусида ўқувчиларни ўз касбларини танлашларида ёрдам беради.
TIQXMMI matbuot xizmati