Янги  ўқув йили янги вазифалар сари йетаклайди

ТИҚХММИ Ахборот-ресурс марказининг Илмий-услубий ва ахборот-маълумот (даврий нашрлар) бўлими ходимларининг янги ўқув йилидаги асосий вазифаларидан бири, талабаларда  кутубхона-ахборот маданиятини тарбиялаш, фойдаланувчиларни  муҳим ва долзарб ахборотларни тезкор қидириш услубларига ўргатишдан иборат бўлди.

1-курсдан бошлаб талабаларда ахборотларни мустақил қидириш кўникмаларини шакллантира бориб, уларни ўқиш жараёнига ҳамда жамоат ишларига  тадбиқэтиш  муҳимдир. 2014 йилдан бошлаб ТИҚХММИ АРМ ходимлари томонидан вақтли матбуот нашрларининг электрон маълумотлар базасини шакллантириб бориш ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунга келиб, электрон маълумотлар базасига 12 000 дан зиёд журнал мақолаларининг мавзулари, шу жумладан ўтган йиллардаги энг кўп сўраладиган нашрларнинг қисман ретроконверсия кўринишлари киритилган.

 АРМ фойдаланувчиларга 56 номдан зиёд ўзбек ва рус тилларидаги журналларни  фойдаланиш учун тақдим этади.  Улар жумласига : “Ўзбекистон  Республикаси  ОЛИЙ МАЖЛИС  ПАЛАТАЛАРИНИНГ АХБОРОТНОМАСИ =  “Ведомости  палат  Олий   мажлиса Республики  Узбекистан”, “Ўзбекистон  Республикаси ҲУКУМАТИНИНГ ҚАРОРЛАРИ ТЎПЛАМИ” = “Собрание   постановлений  правительства  Республики  Узбекистан”, “O`zbekiston qishloq xo`jaligi “,  “Agro ilm», «Agro biznes inform», « Замонавий таълим», « Ta`lim texnologiyalari», “ Irrigatsiya va melioratsiya”,  “O’zbekiston   Respublikasi   fanlar akademiyasining  Ma’ruzalari  = “Доклады АН Республики Узбекистан”, “ Экономические науки”  ва бошқа кўпгина институтимиз ўқитувчиларининг илмий мақолалари чоп этилган журналлар киради.

АРМ ўз фондига 11 номда Россия Федерациясининг журналларини олади.Олий мактаб масалалари бўйича: «Alma mater», « Высшее образование в России», «Высшее образование сегодня», шу жумладан иқтисодиётнинг турли тармоқларини, техника ва қишлоқ хўжалиги ва бошқа турли соҳаларда эришилган ютуқларни ўз ичига олган ва келажакда мухандис кадрларни тайёрлашда муҳим бўлиб ҳисобланган: «Аграрная наука», «Водные ресурсы», «Гидротехническое строительство», “Землеустройство, кадастр  и мониторинг земель”, “Механизация  и  электрификация  сельского  хозяйства” журналларини ўз ичига олади. Ушбу журналлардан институти-мизнинг деярли барча тоифадаги китобхонлари фойдаланадилар. Талабалар реферат ёзиш учун, аспирантлар диссертация ёзиш учун  материал излашда, ўқитувчилар маърузаларга тайёрланишда. Вақтли матбуот нашрлари билан ишлашнинг муҳим томонларидан бири бу -  барча журналларга электрон маълумотлар базасининг мавжудлигидир, бу эса ўз ўрнида бир вақтнинг ўзида вақтли матбуот нашрларининг бир нечта номлари ва сонларини кўришни ҳамда ушбу маълумотлар базасидан АРМ да мавжуд барча автоматлаштирилган иш жойидан кўриш ва фойдаланиш мумкинлигидир.

Биз қуйида олий таълим масалалари бўйича  журналлар мақолалари-нинг қисқартирилган рўйхатини тақдим этмоқдамиз. Уларнинг тўлиқ кўриниши билан Сиз,Илмий-услубий ва ахборот-маълумот (даврий нашрлар) бўлимида, ТИҚХММИ АРМ томонидан олинадиган олий таълим масалалари бўйича  журналларнингдолзарб мақолалари орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

  

 

АРМ рахбари в.б.  Ахмедова Махбуба Хикматовна

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов