Шўр ювиш жараёни ва ҳисоби
Маълумки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланади. Истиқлол йилларида мазкур соҳа тубдан ислоҳ қилиниб, унинг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг муҳим омили сифатида экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида изчил чора-тадбирлар кўрилаяпти. Сабаби, республикамизда суғориладиган ерларнинг ярмидан кўпроғи турли даражада шўрланган бўлиб, бу ҳол тупроқ унумдорлиги, экинлар ҳосилдорлигига доимо хавф солиб туради.
Бироқ юртимизда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш масаласига устувор аҳамият берилиб, тизимли чора-тадбирлар олиб борилаётгани туфайли муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Бугун институтимизнинг “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Юлчиев Давронбек Гуламович 4 босқич 403-гуруҳ талабаларига “Шўр ювиш жараёни ва ҳисоби” мавзусида Очиқ амалий машғулот дарсини ўтди.
Очиқ дарсда Германиянинг Гумболдт номидаги Берлин университети доценти ва Леибниз илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Др.Аҳмад Ҳамидов, Гидрометерология илмий-текшириш институти кичик илмий ходими Гафуров А.А., “Озсувлойиҳа” АЖ етакчи инженери Таджиев С.С., "Ирригация ва мелиорация" кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Машгъулот аввалида ўқитувчи талабаларга: шўр ювиш тадбирининг қишлоқ хўжалигида аҳамияти, шўр ювиш жараёнини ташкил этиш шартлари ҳақида тушунчалар бериш билан бошлади. Шунингдек, шўр ювиш жараёнини ташкил этиш ҳамда шўр ювиш меъёрини аниқлаш тартиби тушунтирилди ва талабаларга шўр ювиш меъёрини аниқлашга доир топшириқлар берилди, сўнгра машгъулотда фаол иштирок этганликка қараб ўқитувчи ҳар бир талабани баҳолаб борди. Дарс сўнгида Германиянинг Гумболдт номидаги Берлин университети доценти ва Леибниз илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Др.Аҳмад Ҳамидов сўзга чиқиб, очиқ дарс тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Амалий машгъулот дарси талабалар ва ўқитувчи ўртасида ўзаро фикр-алмашиниб, савол-жавоб тарзида қизиқарли ўтказилди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов