Миллат танламас иллатга қарши мақсадли ҳарак
Унга қарши курашиш, уни таг туби билан йўқотиш чоралари деярлик барча давлатларда борлиги кузатилади. Бу иллат коррупциядир. Унинг олдини олишга қаратилган турли йўсиндаги тадбирларнинг мунтазам равишда ташкил этилишининг аҳамияти катта.
Тараққиётга тўсиқ бўлувчи порахўрлик жамиятнинг ривожи, соҳалар юксалишига ўзининг салбий таъсирини ўтказади. Собиқ тузум орқали сақланиб келаётган бу иллатга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш, ижтимоий-иқтисодий илдизларини излаш муҳим вазифалардандир.
Бу борада сўз кетганда, 2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонунни имзолагани ва у 2017 йил 4 январдан кучга кирганини таъкидлаш ўринлидир. Айниқса, Қонун асосида бу иллатга қарши курашни кучайтириш бўйича Президент Фармони ва Давлат Дастури ҳам қабул қилиниб, жорий йилнинг 29 июнь санасида муҳтарам Президентимизнинг Қарори билан мамлакатимизда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгани эътиборга моликдир.
Жорий йилнинг 10-декабрида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигининг механизациялаш муҳандислари институти хотин-қизлар кенгашининг ташаббуси билан “Коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олиш мавзусида ZOOM платформаси орқали умумий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Институтимиз ректори, профессор Ўктам Пардаевич Умурзаков, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратурасининг ўринбосари Светлана Ортиқова, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Чориев, Институт “Коррупцияга қарши кураш” бўйича раиси, профессор Алтиев А.С. қатнашдилар. Ушбу йиғилишни институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Чориев кириш сўзлари билан очиб берди. Шундан сўнг институтимиз ректори сўзга чиқдилар. Улар ўз сўзларида 2003 йил 09 декабрь куни Мексикада БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси имзоланганлиги ва ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида эълон қилинганлиги ва шу тариқа 2004 йил 09 декабрь кунидан бошлаб Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида нишонланиши тўғрисида гапириб ўтдилар.
Шундан суўнг Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари Светлана Баймурзаевна Артикова сўзга чикди. У 2019−2020-йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинганлиги, Президент Шавкат Мирзиёев 27-май куни "Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонни имзолангани ва Ҳужжат коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди. Бу иллат занглаш-чириш демакдир.
Идоравий коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, уларнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг очиқлиги механизмларини жорий этиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва манфаатлар тўқнашувининг олди олинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни бажариш орқали тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланади. Жиноятчиликнинг олдини олишга ёрдам бериш керак. Ҳамма нарса жиноятчиликдан келиб чиқади. Коррупцияга қарши курашишда шафқатли бўлиш керак эмаслиги борасида сўз юритилди. Талабаларнинг қизиқишлари ва саволларидан завқланган С.Артикова пандемиядан сўнг биринчи учрашувни институтимиз ёшлари билан ўтказишга сўз берди.
Сўнгра Алтиев А.С. “Коррупцияга қарши кураш” тўғрисида қўйидаги маълумотларни бериб ўтди. Коррупция ҳозирги куннинг долзарб масалалардан биридир. Ўзбекистоннинг халқаро ҳужжатларга қўшилганлиги, мажбуриятлар олганлиги жуда катта самара бераётганлиги, ёшларга раҳнамолик қилиш борасида сўз юритди.
Ўзингизга яхши маълум, бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали муаммонинг ечимига катта эътибор берилмоқда. Бу борада институт сайтида очилган махсус ҳавола ҳамда телеграмм ижтимоий тармоғидаги “STOPKORRUPTSUYA” платформаси мунтазам ишлаб турибди. Талабалар коррупцияга ҳолатларига доир ҳатти-ҳаракатларни сезгудек бўлса ушбу канал ва ҳаволага бемалол маълумот қолдириши мумкин.
Шунингдек, институтда коррупцияга қарши курашиш бўйича таълим беришга масъул профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ва касбий тайёргарлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги малака ошириш курсларида 8 соатлик ўқув курсларида мунтазам иштирок этиб келмоқдалар.
Бугунги тадбир ҳам олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қадамлардан бири десак тўғри бўлади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати