Бешинчи ташаббус амалда

2020 йилнинг 10 февраль куни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, бўлим бошлиғи З.Ҳайдаров, декан Б.Норов, Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти фаоллари ҳамда факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари 3-талабалар турар жойидаги тикувчилик цехига ташриф буюришди. Ташриф чоғида талаба-қизларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан мазкур цехда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.

Жумладан, тикувчилик цехи бутунлай ишга тушиб айни пайтда талаба-қизларимиз томонидан буюртмалар бажарилаётганига гувоҳ бўлинди. Шунингдек, қизларнинг барчалари ўзбек миллий адрас матосидан либос кийиб олганлари хам ташриф буюрганларга кўтаринки кайфият бағишлади ва бу эса киска вакт ичида кизлар мехнати самарасини намоён этди. Тикиш ишидан ташқари талаба-қизларимиз томонидан либослар дизайни устида ишлар ҳам олиб борилаётгани барчани қувонтирди.