Халқаро анжуманга тайёргарлик қандай

 Институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султонов бошчилигида 2-3 март кунлари режалаштирилган “I-Xалқаро: Янгиланаётган Ўзбекистонда  хотин - қизларнинг  илм – фан тараққиётидаги роли ва Гендер тенглиги” мавзусидаги илмий-амалий анжуманга тайёргарлик ишларини  таҳлилий йиғилишини ўтказилди. Бунда  институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори  Р.Чориев, институт Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаши раиси ва барча аъзолари, Б.Матякубов, “Профессионал таълим ва жисмоний маданият” ва “Гуманитар фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этишди.Мақсад битта,- деб бошлади Т.Султонов ўз сўзини. - Халқаро анжуманга юқори савияда тайёргарлик кўрган ҳолда ўтказиш ва институт мавқеини кўтариш, профессор-ўқитувчиларни салоҳиятини кўрсата олиш. Шундай экан, биз тайёргарликни пухта олиб боришимиз керак.

  • Биринчи навбатда топширилаётган мақолаларимизнинг сифати, сони, эртанги кунда нашр эттириш даражаси.
  • Иккинчидан,  Scopuc ва WOS базасига киритилган журналларга мақолаларни нашр эттириш.
  • Учинчидан, меъёрий хужжатларни тайёрлаш, кириш ва табрик сўз учун номзодларни аниқлаш, Дастур ва Пресс-релиз, хат, таклифномаларни тайёрлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Бу борада институт Хотин қизлар маслаҳат Кенгаши аъзоларига барча факультетлар кесимида мақолалар топширилиш вазифалари яна бир бор юклатилди. Чунки мақолалар бериш куни  бир ҳафтага узайтирилди. Бу вазифаларни назоратини  юкорида номлари келтирилган кафедра профессор-ўқитувчиларига топширилди. Негаки бу халқаро анжуман икки кафедраларнинг ҳамкорлигида ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишда ҳамкор ташкилотлардан онлайн қатнашадиганлар руйхати ҳам шакллантирилди. Бу борадаги тайёргарлик ишлари ва назоратини олиш эртанги кунда халқаро анжуманни юқори савияда ўтказишга замин бўлади.

Бу фикрлар бўйича Р.Чориев ҳам тайёргарлик масалаларида тўхталиб, ҳар бир факультет ва бўлим ходимларига яна бир бор эслатиш, тушган мақолаларни кўздан кечириш, айниқса хорижий ҳамкорлардан келаётган мақолаларга эътиборни қаратиш кераклигини таъкидлади. Анжуман шўъбаларига раисларни белгилаш ва улар билан ЗООМ платформасига алоҳида секцияларда маърузаларни ташкил этиш масалалари ҳам назарда тутилди. Т.Султонов қатнашувчилар томонидан берилган саволларга жавоби билан йиғилишни якунлади.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати