ТИҚХММИнинг “Defuse-IT” лойиҳаси WИФ 2020 кўрик танлови ғолиби бўлди
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва "Евроосиё муҳандислик компанияси" МЧЖ (Россия ЭЕC) томонидан "Жаҳон ёшлар инновацион форуми - 2020" биринчи йиллик халқаро инновацион форуми бўлиб ўтди. "Жаҳон ёшлар инновацион форуми - 2020" ўтказиладиган Халқаро ёшлар инновацион форумининг мақсади истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағ тўплаш орқали республикада инновациялар соҳасини рағбатлантириш ва фаоллаштириш учун шароитлар яратиш, шунингдек миллий инновацион лойиҳаларни халқаро экспертлар кўмаги билан таъминлаш ва ривожлантириш ҳисобланади.Хусусан, форум лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун ваколат маркази бўлган давлат, бизнес ва инновацион соҳа вакилларининг ўзаро алоқалари учун доимий майдон яратади.
Ушбу форумда институтимизнинг “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедрасининг “Defuse-IT” лойиҳаси ҳам иштирок этди. Лойиҳа 2 босқичдан муофақиятли ўтиб қишлоқ хўжалиги йўналишининг энг яхши лойиҳаси номинатсиясида фахрли 1 ўрини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиоз Defuse-IT лойиҳаси юқори ва ўрта шўрланган сув ресурсларини тозалаш учун махсус конструксия ва автоматик назорат тизимини яратишга қаратилган Лойиҳа устида “ТЖИЧАБ” кафедрасининф “А&Б энгинееринг” лабараторияси ҳодимлари доцент Усманов А.М., таянч докторант Озодов Э.О. ва магистрант Юсупов М. иш олиб бормоқдалар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати