Янги зафарлар сари мустаҳкам қадам
9 февраль куни Инновaтцион ривожланиш вазирлигида «2020 йил учун энг яхши 20 та стартап» танлови ғолиблари ҳамда “World innovation youth forum” (WIF) форуми доирасида «Энг яхши лойиҳалар» танлови ғолиблари тақдирландилар. Учрашувда танлов ғолиблари, ёш олимлар ҳамда Ёшлар академиясининг аъзолари иштирок этди.
Тадбирда Инновaтцион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов сўзга чиқиб, жорий «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ёшларга сифатли таълим бериш, уларни илм-фанга қизиқтириш ва тадбиркорликка йўналтириш энг муҳим омиллардан бири бўлгани учун ҳам айнан ёшлар ўртасида турли хил танловларни ташкил этиш, шаффоф, очиқ механизмлар ёрдамида ёш иқтидор эгаларини танлаш ва уларни рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этиши ҳақида ўз фикрини билдирди. Тадбирда Гидромелиоратция факултети “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси қошида ташкил этилган “Hydroleaders” иқтидорли талабалар жамоасининг бир гуруҳ вакиллари Hydroleaders жамоаси Сардори Самиев Луқмон Наимович 2020 йилнинг энг яхши 20 та стартап лойиҳалари" танловида жамоанинг ёш ихтирочиси Элмуродов Муҳриддин билан биргаликда иштирок этишиб 50 000 000 сўм пул мукофоти совриндори деб топилди.
Шунингдек Hydroleaders jamoasi ёш шогирдлари Турсунқулов Авазбек Одилжон ўғли ва Маматов Валижон Икромжон ўғли бошчилигида бир гуруҳ талабалар Hydropower лойиҳаси билан Халқаро ёшлар инновaтция форуми 2020 доирасида ўтказилган "Энг яхши лойиҳалар" танловида фахрли 1 ўринни эгаллашди ва 30 000 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати