«Маҳорат дарслари ҳафталиги»

   Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор ташаббуси билан бир ҳафтага мўлжалланган «Маҳорат дарслари ҳафталиги» ўқув-семинар дарслари ташкил этилди. Маҳорат дарсларининг биринчи куни Институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Рузимурат Чориев билан ташкил этилди. Рузимурат Чориев даставвал ҳозирги кунда Мамлакатимизда ёшлар соҳасида олиб борилаётган изчил ислохатлар, ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва институтимиз талабаларининг фаоллиги ва Республика миқиёсида ўтказилган танловларда эришилган ютуқлари юзасидан қисқача тўхталиб, бир нечта иқтидорли талабаларни эътироф қилиб ўтди. Институтимиз Талабалар турар жойида талабаларимизга яратиб берилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўзининг тикиш, бичиш қобилятини шакиллатириб бораётган қизларимиз ва Институтимизнинг ёш олимлардан ташкил топган “Hydroleaders” жамоасида бир қанча фаол талабаларимиз ўзининг дастурлаш ва илмий соҳалардаги салоҳиятини кўрсатиб, институтимизнинг ижтимоий фаоллиги ва илмий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётгани ҳам институтимиздаги ёшларга кенг имкониятлар мавжудлигидан далолат беришига урғу бериб, келгусида талабаларнинг таълим олиши, ижтимоий фаоллигини оширишда қилинадиган ишлар кўплиги ва бунда фаол талабаларнинг ўрни катталигини Рузимурат Чориев қайта ва қайта таъкидлаб ўтди.

Учрашув якунида фаол талабалар томонидан кўплаб янги лойиҳалар юзасидан таклифлар билдириб ўтилди ва амалга ошириш механизмлари келишиб олинди.Маҳорат дарсларининг иккинчи куни Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов билан “Нотиқлик сирлари” мавзусида очиқ давра суҳбати ташкил этилди. Даставвал, Раҳимбой Жуманиёзов нотиқлик сирлари бўйича ўз тажрибасидан ўтказган вазиятлар ва нотиқликда асосан нималарга эътибор бериш лозимлиги ва машҳур нотиқлар ўз нутқини қай таризда ирода этганлиги юзасидан маълумотлар бериб ўтди. Учрашувнинг иккинчи қисимида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Шу ўринда таькидлаш лозимки жамиятимизнинг қайси бўғинида фаолият олиб боришингиздан қаътий назар, нотиқлик саънати сизга зарур ҳисобланади. Учрашув якунида Раҳимбой Жуманиёзов талабаларга нотиқлик сирлари юзасидан ёзилган хорижий ва ўз қаламига мансуб адабиётларни тавсия қилиб ўтди.

Маҳорат дарсларининг учунчи куни Институт ёшлар ва талабалар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Зуҳриддин Ҳайдаров билан ташкил этилди ва учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламентга йўллаган мурожаатномасида келтириб ўтилган ёшлар соҳасидаги ислохатлар юзасидан талабаларга маълумотлар берилиб ўтилди. Ўз келажакига ва давлатимиз равнақида ўзининг мустаҳкам ўрнини кўроладиган, ташаббускор талабалар томонидан ёшлар сиёсатида амалга оширилаётган ўзгаришларга ўз муносабатини билдириб ўтди. Мурожаатномга назар соладиган бўлсак 2 соат 44 дақиқа давом этган ва ушбу мурожаатда энг кўп тўхталиб ўтилган масала ёшлар соҳасига тегишли эканлигини кузатиш мумкин.Бундай учрашувларда албатта талабалримизнинг сиёсий билимлари, ва танқидий-тахлилий фикрлаш қобиляти шакилланиб боради ва вазиятга тўғри баҳо беришга одатланади. Маҳорат дарсларининг тўртинчи куни Ёшлар тадбиркорлигин қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Зиёфорум.Уз илм-фанни ривожлантириш жамоат фонди ходимаси Шахрибону Умирбоева билан талаба қизларимиз учун жамиятимзда хотин-қизларнинг тутган ўрни гендер тенглиги мавзусида очиқ суҳбат ташкил этилди, учрашув давомида Шахрибону Умирбоева ўзининг фаолиятида юзага келган муаммолар ва жамиятда қайси соҳаларда шу пайтгача гендер тенглики муаммолари ҳали ҳам ўз ечимини топмагани ва бунга ҳозирги замон қизлари қандай қараши юзасидан ўзининг шахсий фикрларини билдириб ўтди. Талаба қизларимиз тадбиркорлик ва сиёсий жараёнлар юзасидан  жуда кўплаб саволлар билан мурожаат қилишди. Учрашув якунида Шахрибону Умирбоева томонидан ташкил этилган “Қизлар клуби”га институтимиздан ҳам талаба қизлан аъзоликга олинди ва биргаликда фаолия олиб боришга келишиб олинди.

Маҳорат дарсларининг бешинчи куни Институт ёшлар етакчиси Акмал Бердимуродов ҳамда иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ходими Акбаров Дилмурод билан очиқ суҳбат ташкил этилди. Институт ёшлар етакчиси Акмал Бердимуродов томонидан ҳозирги кунда ёшлар ўртасида оммалашган фрилансерлик, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва блогерлик фаолияти юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ходими, Президент стипендияси совриндори Акбаров Дилмурод томонидан давлат номдор стипедияларига ҳужжат тайёрлаш ва Номдор стипедияларга номзод талабалр қандай талабларни бажариши лозимлиги юзасидан барча маълумотларни батафсил ёритиб берди. Қувонарлиси шундаки ҳар иккитаси соҳага ҳам қизиқувчи  талабалар кўплиги ва улар ўз олдига аниқ мақсад қўйиб ҳаракатланаётгани бу- албатта  келгусида институтимиз талабалари сафидан нафақат Республика балки халқаро даражадаги мукофотларни ҳам қўлга киритган талабалар чиқишига далолат беради.

Ушбу маҳорат дарслари барчаси онлайн кўринишда ташкил этилди ва келгусида ананавий кўринишда Республика миқиёсидаги спикерлар билан ҳамкорликда талабалрнинг дунё қараши ва фикрлаш доирасини кенгайтиришга хизмат қиладиган маҳорат дарслари ва ўқув-семинарларини ташкил қиламиз.

ТИҚХММИ матбуот хизмати